Uncategorized

Намангандан 1200 йиллик ноёб кўза топилди

Наманган вилояти Aхси шаҳридан ноёб кўза топилди. Бу ҳақда Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси вилоят ҳудудий бошқармаси ахборот хизмати хабар берди.

Маълум қилинишича, археологлар кўзанинг ёшини 1100–1200 йил деб ҳисоблаган. Бу митти идишда дори сақланган. Табиблар ўз маҳсулотларини шунда сақлаб, мижозга бергани айтилмоқда.

Таъкидланишича, Aхси кулолчилик мактабининг ноёб намунаси бўлган бу ашё Aбу Aли Ибн Сино яшаган даврда ишлаб чиқарилган. Кўза айни пайтда Aхси саййидлари илмий-маърифий мажмуаси таркибидаги осори-атиқалар музейида сақланмоқда.

LEAVE A RESPONSE

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan