Uncategorized

Бола неча ёшда юриши керак?

Шифокор Насиба Ражабова:

? Болаларнинг юра бошлаш чегараси 8 ойликдан 1,5 ёшгача давом этади. Боланинг кеч юришига қуйидагилар сабаб бўлиши мумкин:
? генетик, яъни ота-онаси ёки яқин қариндошлари кеч юрган бўлса, боланинг феъл-атвори оғир бўлса, вазни катта бўлса, вақтидан илгари туғилган бўлса.

? Агар ушбу ҳолатлардан бирортаси бўлмаса ва 20 ойгача бола мустақил юра олмаса, ортопед ҳамда невропатолог кўригига олиб бориш керак. Бола юришга кечикса, унга ёрдам бериш зарур, мажбурлаш керак эмас.

✅ Белидан ёки қўлтиқ ости соҳасидан ушлаб, болани юришига ёрдам бериш мумкин, пластик мослама (ходунок) ҳам яхши ёрдам беради.

LEAVE A RESPONSE

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan