Uncategorized

Бухоронинг 7 тарихий обидаси ICESCOнинг Ислом олами мероси рўйхатига киритилди

Жорий йил 29 июн куни Ислом Олами Мероси Қўмитасининг тўққизинчи онлайн мажлиси ўтказилди, деб хабар қилди Бухоро вилоят маданий мерос бошқармаси матбуот хизмати.

Учрашувда Бухоро 2020 йилда «Ислом олами маданияти пойтахти» деб эълон қилиниши муносабати билан Ўзбекистон Республикаси номидан тақдим этилган номзоднома ҳужжатлари кўриб чиқилиб, Бухородаги 7 та: Исмоил Сомоний мақбараси, Чор Бакр, Баҳоуддин Нақшбанд мажмуалари, Мағоки Aттор масжиди, Пои-Калон ансамбли, Қадимги Пойкент шаҳри қолдиқлари ва Тошсарой мадрасалари ICESCOнинг Ислом Олами Мероси рўйхатига киритилди.

Мажлисда шунингдек, Иордания (1 та), Эрон (5 та), Бангладеш (3 та), Жазоир (1), Ироқ (5 та), Фаластин (7 та), Қатар (3 та), Камерун (1 та), Ливия (16 та), Миср (3 та), Марокаш (6 та) давлатларида жойлашган обидалар ҳам Ислом Олами Мероси рўйхатига киритилди.

Шунингдек, келажакда ушбу маданий мерос объектларини реставрасия қилиш, уларни ўрганиш ва халқаро миқёсда кенг тарғиб қилиш бўйича ICESCOва Ислом Олами Мероси Қўмитаси билан ҳамкорлик алоқаларини кучайтириш юзасидан келишиб олинди.

Таъкидлаш жоиз, Маданият вазирлиги, Маданий мерос агентлиги ва Бухоро вилоят ҳокимлиги билан ҳамкорликда Ислом оламининг таълим, фан ва маданият ташкилоти (ICESCO)нинг Ислом Олами Мероси рўйхатига киритиш мақсадида Бухородаги 7 та маданий мерос объектларнинг тегишли номзоднома ҳужжатлари тайёрланиб Ислом Олами Мероси Қўмитасига тақдим этилган эди.

LEAVE A RESPONSE

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan