Uncategorized

Германияда тошқинлар камида 93 кишини ҳаётдан олиб кетди. Бу кўрсаткич яна ошиши мумкин

Маълум қилинишича, Германияда сўнгги ўн йилликлардаги мазкур энг даҳшатли тошқиндан кейин камида 93 киши ҳалок бўлди ва яна юзлаб одамлар бедарак йўқолган. Ғарбий Европада рекорд даражадаги ёғингарчилик туфайли дарёлар қирғоқлардан тошиб чиққан ва ҳудудни вайрон қилган.

Маълумотларга кўра, ушбу ҳолатга нисбатан Германия канслери Aнгела Меркел жабрланганларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлашга ваъда берган.

Тошқиндан Германияда Рейнланд-Пфалз ва Шимолий Рейн-Вестфалия штатлари энг кўп зарар кўрган.
Ғарбий Aҳрвайл туманида 1300 нафарга яқин одам бедарак йўқолгани айтилмоқда. Маҳаллий ҳукумат вакилининг сўзларига кўра, мобил алоқа тармоқлари ишламай қолган, шунинг учун кўп одамлар билан алоқа қилишнинг иложи бўлмаган.

Кучли зарар кўрган ҳудудга ташриф буюрган Шимолий Рейн-Вестфалия бош вазири Aрмин Ласчет ҳудудни муҳофаза қилиш чораларини тезлаштириш кераклигини айтиб, ҳолатни об-ҳавонинг глобал исиб кетиши билан изоҳлади.
Ҳатто расмийлар, қанча одам йўқолганини аниқ билмаймиз, дейишмоқда. Минтақанинг аксарият қисмида телефон сигналлари мавжуд эмас, бу алоқани имконсиз қилади. Aммо қурбонлар сони бугун яна кўпайиши мумкин ва ҳар бир соат ўтган сайин ушбу офат катталиги янада ойдинлашиб боради, дейилади хабарда.

Воқеа жойида 15 мингга яқин полиция ходимлари, аскарлар ва фавқулодда вазият хизмати ходимлари қидирув-қутқарув ишларига ёрдам беришмоқда.

Вертолётлар ёпиқ аҳолини том тепаларидан олиб чиқаётгани ва танклар йўлларни қулаб тушган дарахтлар ва қолдиқлардан тозалаётгани маълум қилинган.

LEAVE A RESPONSE

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan