Uncategorized

Афғонистон ёшлари «дрон» ихтиро қилишди

Афғонистон Техник ва касб-ҳунар таълими бошқармаси талабалар жамоаси учувчисиз самолёт яратишга муваффақ бўлди.

Жорий йилнинг 5- феврал куни кафедранинг Твиттеръдаги саҳифасида эълон қилинган видеода ушбу самолётни талабалардан бири бошқараётганини кўриш мумкин.

Ушбу видеодаги талабалардан бири бу самолёт ҳақида шундай дейди:

«Бу бизнинг жамоамиз қурган самолётлардан бири ва у икки километргача уча олади. Бу самолёт келажакда тасвирга олиш учун ишлатилиши мумкин».

Бунгача Афғонистон Техник ва касб-ҳунар таълими бошқармасида 30 кишидан иборат ишчи гуруҳ томонидан беш йил ичида спорт автомобили ясалган эди.

Ушбу машина Кобулда 2022 йил 29- декабрда намойиш этилган.

LEAVE A RESPONSE

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan