ЎЗБЕКИСТОН

Сурхондарё вилоятида ва водий вилоятларининг баъзи жойларда бироз қор ёғади

Бугун кундуз куни республика бўйича ёғингарчилик кутилмайди, фақат Сурхондарё вилоятида ва Фарғона водийси вилоятларида баъзи жойларда бироз қор ёғади, Тошкент, Самарқанд, Жиззах, Сирдарё вилоятларида эрталаб баъзи жойларда бироз қор ёғиши мумкин. Йўлларда яхмалак юзага келади. Баъзи жойларга туман тушади. Шамол 7-12 м/с тезликда эсади, Фарғона водийси бўйича баъзи жойларда 17-22 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат 2° совуқ-3° илиқ, шимолда 2-7° совуқ бўлади.

Пойтахтимизда ёғингарчилик кутилмайди. Йўлларда яхмалак юзага келади. Шамол 3-8 м/с тезликда эсади. Ҳарорат 1° совуқ-1° илиқ бўлади.

Тоғ олди ва тоғли ҳудудларида вақти-вақти билан қор ёғади. Йўлларда яхмалак юзага келади. Баъзи жойларга туман тушади. Қор кўчиши хавфи бор. Шамол 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат 2-7° совуқ бўлади.

LEAVE A RESPONSE

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan