ЎЗБЕКИСТОН

Қурилиш материаллари соҳасида 2025 йилда ишлаб чиқариш ҳажми 50 трлн сўмга етказилади

Қурилиш материаллари соҳасида 2025 йилда ишлаб чиқариш ҳажми 50 трлн сўмга етказилади. Бу ҳақда АОКАда ўтказилган брифингда «Ўзсаноатқурилишматериаллари» уюшмаси Ахборот хизмати раҳбари Жамшид Шерметов маълум қилди.

Соҳада 2025 йилда 2,4 млрд долларлик 204 та инвестиция лойиҳаси амалга оширилади ва 14 211 нафар янги иш ўринлари яратилади.

Хусусан, Жиззах шаҳрида “Mingyuan Silu Industry” МЧЖ ҚК томонидан қиймати 10 млн. доллар бўлган, йилига 5 млн. кв. метр индийланган ва рухланган махсус ойна ишлаб чиқариш лойиҳаси амалга оширилади.

Натижада, 150 млрд сўмлик қўшилган қийматли маҳсулот, 5 млн долларлик экспорт имконияти ва 50 нафар янги иш ўрни яратилади.

2025 йилда амалга ошириладиган лойиҳаларда 725 млн долларлик ёрдамчи асбоб-ускуналар, 424 млн долларлик қурилиш материаллари ва 217 млн долларлик кўрсатиладиган хизматлар ҳисобидан маҳаллий контент улуши 57 фоизга етказилади.

2025 йилда ҳудудларнинг хом ашё заҳира имкониятларидан кенг фойдаланган ҳолда мавжуд қувватларни ошириш ва янги инвестиция лойиҳаларини ишга туширилиши натижасида импорт ҳажми 100 млн долларга қисқартириш режалаштирилган.

LEAVE A RESPONSE

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan