Uncategorized

«Саховат ва кўмак» жамғармаси муҳтож оилаларга ёрдам берди

Куни кеча Олтинсой тумандаги 2-сектор штабида 2-сектор раҳбари, туман прокурори Т.Бердимуродов ташаббуси билан туман “Маҳалла” хайрия жамоат фонди ҳамкорлигида мазкур сектор ҳудудидаги маҳаллаларда истиқомат қилувчи “Темир дафтар” ва “Аёллар дафтар”ига киритилган ижтимоий ҳимояга муҳтож оилалар фарзандларига кийим-кечаклар тарқатилди.

Хайрия тадбирида 13 та маҳалладан 79 та оиланинг 84 нафар фарзандларига болалар кийим-кечаклари берилди.

— Давлатимиз раҳбари Шавкат Мирзиёев ташаббуси билан юртимизда йўлга қўйилган “Саховат ва кўмак” умумхалқ ҳаракати аҳолининг ижтимоий ҳимояга муҳтож қатламини қўллаб-қувватлашда муҳим дастур бўлди, — деди тадбирда сўзга чиққан туман “Маҳалла” хайрия жамоат фонди бошлиғи Анвар Нурхонов. — Келгусида бундай ишлар кўламини янада кенгайтирамиз.

LEAVE A RESPONSE

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan