Uncategorized

Ўзбекистонда масофадан бошқариладиган жанговар модул ишлаб чиқарилди

Мудофаа саноати давлат қўмитаси тасарруфидаги корхоналардан бирида масофадан бошқариладиган жанговар модуль ишлаб чиқариш бўйича лойиҳа амалга оширилмоқда. Бу ҳақда Мудофаа саноати бўйича давлат қўмитаси матбуот хизмати хабар берди.

Хусусан, соҳа мутахассислари томонидан маҳсулотнинг барча конструкторлик-техник ҳужжатлари ишлаб чиқилиб, улар асосида йирик калибрли пулемёт ҳамда замонавий электрон-оптик кузатув ва нишонга олиш мосламалари билан жиҳозланган жанговар модулнинг тажриба намунаси ишлаб чиқилди ва шу кунларда завод синовларидан ўтказилмоқда.

LEAVE A RESPONSE

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan