Uncategorized

Куч тузилмалар иштирокида ўқув-услубий йиғин ўтказилди

Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Ўзбекистон Республикаси фуқароларининг муддатли ҳарбий хизматга навбатдаги чақируви ҳамда белгиланган хизмат муддатини ўтаб бўлган муддатли ҳарбий хизматчиларни Қуролли Кучлар резервига бўшатиш тўғрисида” ги қарорида қўйилган талабларини бажариш мақсадида Жануби-ғарбий махсус ҳарбий округи Жанубий оператив қўмондонлиги мудофаа ишлар бошқармасида Куч тузилмалар иштирокида ўқув-услубий йиғин бўлиб ўтди.

Ўтказилган тадбирда Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги транспорт воситаларида қўшинлар ҳаракатини таъминлаш маркази бошлиғи подполковник Сирожиддин Сайдаҳмедов иштирок этиб, Ўзбекистон Республикаси мудофаа вазирининг биринчи ўринбосари-Қуролли Кучлар Бош штаби бошлиғи томонидан тасдиқланган режани йиғин иштирокчиларига  етказди ва куч тузилмалардан келган мутахассислар маърузалари ҳамда таклифлари тингланди.

Тадбир якунида Термиз темир йўл бекати, шаҳобчаси ва аэропорти ҳарбий ҳаракатлар таркибий бўлими бошлиғи полковник Набижон Жўраев муддатли ҳарбий хизматни белгиланган муддатини ўтаб бўлган ҳарбий хизматчиларни уйларига кузатилиши ҳамда хизматга чақирилувчиларни  ҳарбий қисмларга соғ саломат етиб келишлари учун барча зурур шарт-шароитлар ва эҳтиёткорлик чоралари кўриш тўғрисида айтиб ўтди.

III даражали сержант Акбар АХМЕДОВ, Термиз гарнизони

LEAVE A RESPONSE

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan