Uncategorized

Ўзбекистонда саратонни эрта аниқлаш амалиёти жорий этилмоқда

Ўзбекистон Канада-Словакия компанияси билан ҳамкорликда технологик трансферни амалга оширади. Натижада ўзбекистонликлар саратонни эрта аниқлаш учун аввалгидан 4 баробар ҳамкор маблағ сарфлайди. Бу ҳақда Инновацион ривожланиш вазирлиги Технологиялар трансфери бошқарма бошлиғи Жамолиддин Бабаханов маълум қилди. (https://t.me/mininnovation/4855)

«Канада-Словакия компанияси билан ҳамкорликда Ўзбекистонда саратон касаллигини эрта босқичда антитаначалар орқали аниқлаш амалиётини йўлга қўйиши кутилмоқда.

Ўзбекистонда кимдир саратонни эрта аниқламоқчи бўлса, қон топширади, қон махсус лабораторияга жўнатилади ва қўшни мамлакатларга жўнатилади. Ва уни аниқлаш учун тахминан 2 ой вақт кетади», деди у.

«Бу каби амалиёт Ўзбекистонда бўлмагани учун аҳоли 2 миллион сўм атрофида харажат қилишига тўғри келади. Агар амалиёт Ўзбекистонда йўлга қўйилса, 500 минг сўм, яъни 4 баробар арзонга тушади», деди Бабаханов Жамолиддин.

LEAVE A RESPONSE

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan