Uncategorized

Россия Афғонистон қўшниларини, жумладан Ўзбекистонни ўз ҳудудига АҚШ ва НАТО ҳарбий кучларини киритмасликка чақирди

Россия Афғонистонга қўшни давлатларни ўз ҳудудига АҚШ ва НАТОнинг ҳарбий кучларини киришига йўл қўймасликка чақирди. Бу ҳақда Россия ташқи ишлар вазири Сергей Лавров видеомурожаатида айтиб ўтган.

«Биз яна бир бор Афғонистонга қўшни давлатларни афғон тупроғини тарк этиб, у ерга кўчиб ўтишни режалаштираётган АҚШ ва НАТОнинг ҳарбий кучларини киришига йўл қўймасликка чақирамиз“, – дейилган мурожаатда.

АҚШ Афғонистонга доим фақат ўзининг геосиёсий вазифаларини ҳал қилиш воситаси сифатида қараган, дейди Лавров. Ғарбликларнинг Афғонистонни ўз режалари бўйича қайта қуришга бўлган қатъий интилишлари аянчли оқибатларга олиб келган ҳозиргача.

Лавровнинг таъкидлашича, бугунги кунда Афғонистон ҳаммасини нолдан бошлаши, вайроналардан барпо этилиши керак. Бу йигирма йил давомида АҚШ-НАТО давлат қурилиши моделининг ҳалокатли натижасидир.

LEAVE A RESPONSE

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan