Uncategorized

ҲУСНБУЗАР ички органдаги касалликлар даракчисими?

Юзнинг қайси соҳасига ҳуснбузар чиқиши айнан қайси ички органда муамммо борлигидан дарак беради.

? Пешона. Бу соҳада ичак фаолиятини бошқарувчи безлар мавжуд. Пешонанинг тепа қисмидаги ҳуснбузарлар йўғон ичакдаги, пастки қисмидагилар эса ингичка ичакдаги бузилишлардан хабар беради.

? Кўз атрофи. Буйрак ва буйракусти безининг аҳволидан “гапиради”. Кўз остидаги халтачалар, пастки қовоқ рангининг ўзгариши, майда тошмалар буйракдан хабар олиш кераклигини таъкидлайди.

? Чакка. Ўт пуфаги фаолиятини намойиш қилувчи “саҳна” ҳисобланади. Сафро ажралиб чиқишидаги бузилишлар шу соҳада илк кўринишларини беради.

?? Бурун. Бу соҳадаги тери рангининг ўзгариши, тошмалар, ёғли ҳуснбузарлар талоқнинг ўз меъёрий фаолиятидан чекланаётганлигини кўрсатади.

☺️ Ёноқлар. Ёноқдаги ёқимсиз нуқтачалар нафас йўлларида бир гап борлигини кўрсатади. Ўпкага “шамол теккан”да ёноқ соҳасида тошмалар пайдо бўлади. Ёноқдаги қизил тўрсимон чизиқларни кўрсангиз, дарҳол жигарингиздан “ҳол-аҳвол” сўранг.

? Бурун-лаб учбурчаги. Юзнинг мазкур қисмидаги ранг ўзгариши, сезгининг йўқолиши кардиолог ҳузурига бориб, юракни текширувдан ўтказиш кераклигига ишора қилади.

Малика МАМАДАЛИЕВА, косметолог

LEAVE A RESPONSE

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan