Uncategorized

Ёшлар ишлари агентлиги «Ёш китобхон оила» Республика танловини эълон қилди

Ёшлар ишлари агентлиги 30 ёшгача бўлган ёш оилалар учун «Ёш китобхон оила» республика танловини эълон қилди . Танловда ғолиб бўлган оила Президент совғаси — “Спарк” автомашинаси билан тақдирланади.

Танловда иштирок этиш истагида бўлган ёш оилалар @kitobxonoila_bot манзили орқали жорий йилнинг 30 май санасига қадар рўйхатдан ўтишлари лозим. Танлов учун зарур адабиётларни ушбу ҳавола  орқали бепул юклаб олишингиз мумкин.

Китоблар рўйхатида Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф ҳазратларининг “Бахтиёр оила” китоби рўйхатнинг бошида турибди. Ҳақиқатан ҳар бир оилада ўқилиши керак бўлган китоб бу.

Ёшлар ишлари агентлиги ушбу ташаббус орқали ёш оилаларга маърифат олиб кириш билан бирга, уларни қўллаб-қувватлашни ҳам мақсад қилган .

Китоб ўқиб, автомашинага эга бўлишдек бу имкониятни қўлдан бой берманг. Aлбатта, иштирок этинг!

LEAVE A RESPONSE

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan