Uncategorized

Андижонда аҳолини ичимлик суви билан таъминлаш учун ажратилган пуллар талон-торож қилингани аниқланди

Андижоннинг Пахтаобод туманида аҳолини ичимлик суви билан таъминлаш учун ажратилган пуллар қўшиб ёзиш орқали ўзлаштириш йўли билан талон-торож қилинган. Гумонланувчиларга нисбатан жиноий иш очилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Андижонда аҳолини ичимлик суви билан таъминлаш учун ажратилган маблағларни талон-торож қилиш ҳолати аниқланди, дея хабар бермоқда Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти.

Департаментнинг Пахтаобод туман бўлими томонидан терговга қадар текширув ўтказилган. Унда, «S.C.» МЧЖ раҳбари Н.А. «Сув таъминоти ва оқава сув объектлари қурилиши бўйича инжиниринг компанияси» УК Андижон вилоят ҳудудий бошқармаси масъул шахслари билан ўзаро тил бириктириб, тумандаги «Қорақўрғон» МФЙда аҳолини ичимлик суви билан таъминлаш бўйича амалда бажарилмаган ишларни қўшиб ёзиш орқали 249,2 млн сўмни ўзлаштириш йўли билан талон-торож қилгани аниқланди.

Ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 167-моддаси (Ўзлаштириш ёки растрата йўли билан талон-торож қилиш) ва 228-моддаси (Ҳужжатлар, штамплар, муҳрлар, бланкалар тайёрлаш, уларни қалбакилаштириш, сотиш ёки улардан фойдаланиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

LEAVE A RESPONSE

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan