Uncategorized

Президент Шавкат Мирзиёев олий таълим муассасаларида таълим олиш имкониятларини кенгайтиришга оид қарорни имзолади

Ҳужжатга мувофиқ, 2021/2022 ўқув йилидан барча олий таълим муассасалари бакалавриатининг кундузги таълим шакли ҳамда магистратура босқичида тўлов-контракт тўлов асосида таҳсил олиш учун кредит ажратишнинг янги тизими йўлга қўйилади.

Унга кўра, тижорат банклари Марказий банкнинг асосий ставкаси (14%)да таълим кредити ажратади. Ресурс Молия вазирлиги томонидан жойлаштирилади.

Талаба кредитни ўқишни расман тамомлагач, еттинчи ойдан бошлаб етти йил давомида қайтаради.

Кредитни расмийлаштиришда талабанинг доимий даромад манбаига эга оила аъзолари биргаликдаги қарз олувчи сифатида қатнашишишга рухсат берилади.

“Ижтимоий ҳимоя ягона реестри”га кирган оилалар фарзандларидан кредит учун гаров ва кафиллик талаб қилинмайди.

Таълим кредитлари бўйича тижорат банкларини молиявий ресурслар билан таъминлаш учун Молия вазирлиги ҳузурида Таълим кредитини молиялаштириш жамғармаси тузилади (юридик шахс бўлмайди). Жамғармага 2021 йилда камида 1 трлн сўм, кейинги йиллардан ҳақиқий талабдан келиб чиқиб маблағ ажратилади.

Жамғарма тижорат банкларига Марказий банк асосий ставкасидан 4% бандга паст бўлган ставкада ресурслар ажратади. Асосий ставка пасайса, кредит ва ресурс ставкаси ҳам пасаяди, агар ошса, ўзгаришсиз қолади.

LEAVE A RESPONSE

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan