Uncategorized

Ўзбекистон 2021 йилда қанча ипак маҳсулоти экспорт қилгани маълум бўлди

Ўзбекистон 2021 йил давомида 18 та давлатга ипак ва ипак маҳсулоти экспорт қилди. Бу ҳақда Статистика қўмитаси ахборот хизмати хабар берди.

Маълум қилинишича, 18 та давлатга қилинган экспорт қиймати 87,5 миллион долларни ташкил қилган. Маҳсулот экспорти 2020 йил билан солиштирилганда 12,4 миллион долларга ошган.

Шунингдек, қуйида 2021 йилда Ўзбекистон энг кўп ипак ва ипак маҳсулотларини экспорт қилган давлатлар рўйхати эълон қилинган (долларда):

  • Хитой — 38 миллион;
  • Қирғизистон — 16,2 миллион;
  • Тожикистон — 12,6 миллион;
  • Вьетнам — 8,7 миллион;
  • Эрон — 6,7 миллион;
  • БАА — 1,8 миллион;
  • Ҳиндистон — 1,7 миллион;
  • Корея — 897 минг;
  • Афғонистон — 340 минг;
  • Туркманистон — 265 минг;
  •  Туркия — 131 минг;
  • Покистон — 66 минг;
  • Қозоғистон — 20 минг;
  • Россия — 17 минг;
  • Франция — 4,2 минг;

LEAVE A RESPONSE

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan