Uncategorized

«Толибон» аёлларни биринчи марта раҳбарлик лавозимига тайинлади

«Толибон» биринчи марта мамлакатда раҳбарлик лавозимларига аёлларни тайинлади. Бу ҳақда «ТАСС» хабар берди.

Келтирилишича, Афғонистон ахборот ва маданият вазири ўринбосари Забиҳуллоҳ Мужоҳид бу бўйича маълумот берган.

«Муваққат Вазирлар Маҳкамаси раҳбарининг буйруғи билан доктор Малалай Раҳим бутун мамлакат бўйича ягона акушерлик ва гинекология муассасаси бўлган Малалай ихтисослаштирилган туғуруқхонаси директори этиб тайинланди. Олий таълим вазирлиги таклифи ва бош вазир розилиги билан доктор Арян эса Шаҳрор гинекология клиникаси директори бўлди», — дейди Мужоҳид.

Таъкидланишича, ушбу тайинловлар олдидан «Толибон» ва қатор давлатлар, халқаро ташкилот вакиллари билан учрашув бўлиб ўтган, уларда аёлларнинг мамлакат ижтимоий-сиёсий ҳаётидаги иштироки масаласи муҳокама қилинган.

LEAVE A RESPONSE

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan