Uncategorized

Сурхондарёда инглиз, немис, француз тили, математика, информатика, кимё ва биология фанларини чуқур ўрганишга ихтисослаштирилган умумтаълим мактаблари ташкил этилади

2021-2022 ўқув йилидан бошлаб:

Бандихон туманидаги 36-сонли, Бойсун туманидаги 2-сонли, Жарқўрғон туманидаги 19-сонли, Олтинсой туманидаги 8-сонли, Термиз туманидаги 16-сонли, Қизириқ туманидаги 16-сонли, Қумқўрғон туманидаги 27-сонли умумтаълим мактаблари, Сариосиё туманидаги 5-сонли, Узун туманидаг 4-сонли, Денов туманидаги 11-сонли ва Шўрчи туманидаги 43-сонли ихтисослаштирилган умумтаълим мактаблари негизида инглиз тили фанини чуқур ўрганишга ихтисослаштирилган умумтаълим мактаби;

Музработ туманидаги 7-сонли ва Шеробод туманидаги 6-сонли ихтисослаштирилган мактаб-интернатлари негизида инглиз тили фанини чуқур ўрганишга ихтисослаштирилган мактаб-интернати;

Термиз шаҳридаги 20-сонли ихтисослаштирилган умумтаълим мактаби негизида немис тили фанини чуқур ўрганишга ихтисослаштирилган умумтаълим мактаби;

Ангор туманидаги 3-сонли умумтаълим мактаби негизида француз тили фанини чуқур ўрганишга ихтисослаштирилган умумтаълим мактаби;

Ангор туманидаги 2-сонли умумтаълим мактаби негизида 15-сонли, Бандихон туманидаги 1-сонли умумтаълим мактаби негизида 17-сонли, Музработ туманидаги 33-сонли умумтаълим мактаби негизида 8-сонли, Олтинсой туманидаги 1-сонли умумтаълим мактаби негизида 13-сонли, Шеробод туманидаги 70-сонли умумтаълим мактаби негизида 19-сонли математика фанини чуқур ўрганишга ихтисослаштирилган умумтаълим мактаби;

Бойсун туманидаги 47-сонли, Музработ туманидаги 32-сонли ва Сариосиё туманидаги 9-сонли умумтаълим мактаблари негизида кимё ва биология фанларини чуқур ўрганишга ихтисослаштирилган умумтаълим мактаби;

Ангор туманидаги 9-сонли, Денов туманидаги 3-сонли, Жарқўрғон туманидаги 25-сонли, Сариосиё туманидаги 5-сонли, Шеробод туманидаги 56-сонли ва Шўрчи туманидаги 36-сонли умумтаълим мактаблари негизида информатика ва ахборот технологиялари фанларини чуқур ўрганишга ихтисослаштирилган умумтаълим мактаби ташкил этилади.

Шунингдек, Термиз шаҳридаги 1-сонли ихтисослаштирилган мактаб-интернати таркибида физика фанига ихтисослаштирилган таянч мактаб, Денов туманидаги 11-сонли, Жарқўрғон туманидаги 20-сонли, Термиз туманидаги 12-сонли ва Ангор туманидаги 15-сонли математика фанига ихтисослаштирилган мактаблар таркибида физика фанига ихтисослаштирилган синфлар ташкил этилади.

LEAVE A RESPONSE

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan