Uncategorized

Бу йил қайси ОТМ филиаллари ва қандай янги йўналишлар очилади?

2021/2022 ўқув йилида:

? Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университетида Гидрометеорология факультети ташкил этилади.

? Тошкент вилоятида Тошкент ахборот технологиялари университети филиали ташкил этилади.

? Тошкент давлат аграр университетининг Нукус филиали негизида Қорақалпоғистон қишлоқ хўжалиги ва агротехнологиялар институти ташкил этилади.

? Ўзбекистон давлат консерваториясининг Нукус филиалида ўқув жараёни бошланади.

? “Ипак йўли” туризм халқаро университети, Тошкент давлат иқтисодиёт университети, Бухоро ва Термиз давлат университетларида “зиёрат туризми”, “транспорт логистикаси” ва “ижодий саноат” (creative industry) магистратура мутахассисликларида кадрлар тайёрлаш тизими йўлга қўйилади.

? Андижон иқтисодиёт ва қурилиш институти ўз фаолиятини бошлайди.

?Тошкент архитектура-қурилиш институти ва Самарқанд давлат архитектура-қурилиш институтида маданий мерос объектларини асраш факультетлари очилади.

LEAVE A RESPONSE

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan