Uncategorized СПОРТ

Ўзбекистон миллий терма жамоаси Россия билан ўртоқлик учрашуви ўтказади

Сречко Катанец бошчилигидаги Ўзбекистон миллий терма жамоаси ноябрь ойида яна бир ўртоқлик учрашуви ўтказади.

Вакилларимизнинг навбатдаги рақиби Россия терма жамоаси бўлади. Учрашув 20 ноябрь куни Тошкентда ўтказилади. Олинган маълумотларимизга кўра, мазкур баҳс жуда кучли сиёсий босим остида ташкил қилинадиган бўлди

Аввалроқ терма жамоамизнинг қўшни Қозоғистон билан ўртоқлик ўйинида майдонга тушиши маълум қилинганди.

Учрашув 16 ноябрь куни соат 18:00 да «Пахтакор» стадионида бўлиб ўтиши режалаштирилган.  Россия эса 17 ноябрь куни Тожикистон билан Душанбеда ўйнайди.

LEAVE A RESPONSE

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan