Кимки ўз умрини Ватан хизматига боғланган бўлса – у мангу яшашни уддалабди. Сурхондарё вилоятининг Термиз шаҳрида жойлашган 24-сонли умумтаълим мактаби дарвозасидан билим олиш учун ҳар куни мингга яқин ўғил-қиз ташриф буюради. Улар ҳар гал шубҳасиз бир қаҳрамон бюстига бир кўз ташлаб ўтадилар.
Орадан 20 йилдан ошиқ вақт ўтдики, бу тупроқда марҳум сержант Муҳиддин Эштимировни танимаган одамнинг ўзи йўқ. “Мард ўғлонлар номи барҳаёт” номли китобда қаҳрамон ҳақида шундай ёзилади:

– У Сурхондарё вилоятининг Термиз туманида туғилган. 1992-йилда Термиз давлат университетининг Тарих факультетини тамомлаган. 2001 йил май ойидан Мудофаа вазирлигига қарашли ҳарбий қисмда шартнома асосида хизмат қила бошлаган.
2001 йил 14-июлда Сариосиё туманининг тоғли ҳудудларида олиб борилган жанговар ҳаракатларда қаҳрамонларча ҳалок бўлган.
Қаҳрамонимиз давлатимиз томонидан “Жасорат” медали билан тақдирланган.
Бугун сержант Муҳиддин Эштемиров таҳсил олган 24-сонли умумтаълим мактабида Термиз гарнизони ҳарбий хизматчилари, вилоят мудофаа ишлар бошқармаси вакиллари, қаҳрамоннинг онаси Манзура ая Диллаева ва бир гуруҳ маҳалла фаоллари жам бўлишди.
Дарвоқе, Президентимизнинг жорий йилнинг 19 январидаги “Мaҳaллaлардa ёшлaр билaн ишлaш тизимини тубдaн тaкомиллaштириш чорa-тaдбирлaри тўғрисидa”ги ҳaмдa “Ёшлaрни вaтaнпaрвaрлик руҳидa тaрбиялaш вa ёшлaр мaсaлaлaри бўйичa идорaлaрaро ҳaмкорликни тaъминлaшгa оид қўшимчa чорa-тaдбирлaр тўғрисидa”ги қaрорлaри ижроси юзасидан ушбу таълим муассасаси Термиз гарнизонига қарашли ҳарбий қисмга бириктирилган бўлиб, қаҳрамон таҳсил олган синф “Ватанпарварлик хонаси”га айлантирилди. Шунингдек, бугунги кунда маҳалла, кўча номи Муҳиддин Эштемиров номи билан аталиб, мактаб ҳовлисида унга атаб бюст ўрнатилган.
Ўқувчилар ва фаоллар иштирокидаги хотира тадбири чин маънода жасорат дарсига айланиб кетди. Бу мактабда қаҳрамон акасининг изидан бориб, ҳарбий хизматчи бўлишни мақсад қилган ўнлаб болажонлар етишиб келаётгани барчани қувонтирди.
Қаҳрамон бюсти ва “Ватанпарварлик хонаси” шундай жойки, бу муҳитдаги ҳар қандай киши ўзлигини, юртга бўлган бурчини теран англайди, юрагида шижоат уйғонади.

– Инсон юз ёшга кирса ҳам унутилиши мумкин, аммо кам бўлса-да, Ватани учун жон бериб яшаган одамни асрлар ҳам унуттира олмайди. Ўғлим 26 ёшида қаҳрамон бўлди, барчанинг тилига тушди, юртига, оиласига буюк шон-шараф келтирди, – дейди марҳум Муҳиддин Эштемировнинг онаси Манзура ая Диллаева. Ҳар қандай она учун қаҳрамон ўғилнинг волидаси бўлиш улкан бахт. Мен бу қисматимга, ўғлимга берган оқ сутимга мингдан минг розиман…
Ҳақ гап. Аслида бу мактаб аллақачон ёшларнинг ибрат ва жасорат манзилига айланишга улгурган. Бир қаҳрамон мардлигидан руҳланиб бу ердан қанчадан қанча чемпионлар, ўз соҳасининг мутахассислари чиқмади дейсиз. Бу гуруллаган олов ҳали кўплаб дилларга ўт чақнатади, зиё улашади, мунавварлик бахш этади.

Катта лейтенант Бобур ЭЛМУРОДОВ
Баҳром Абдураҳимов олган суратлар.