Uncategorized

Тромбофлебит қандай касаллик?

Шифокор Фаррух Ўрмонов:

Тромбофлебит – вена қон томирлари деворлари яллиғланиши, қон қуйқаси пайдо бўлиши билан кузатилади.

✅ Шикоятлар
?Оёқда оғриқлар;
?Зарарланган вена қон томири бўйлаб қизариш;
?Оёқ пастки қисмида шишлар;
?Тана ҳароратининг кўтарилиши.

? Тромбофлебитни даволаш касалликнинг қайси босқичдалигига боғлиқ. Консерватив даво ёки жарроҳлик тактикаси мавжуд.
✅ Сиқувчи пайпоқнинг доимий кийилиши;
✅ Яллиғланишга қарши дорилар ва малҳамлар;
✅ Қонни суюлтирувчи воситалар;
✅ Лазер билан даволаш;
✅ Жарроҳлик амалиёти.

▪️Варикоз тромбофлебитни ўзбошимчалик билан даволаш ҳаёт учун хавфли бўлиши мумкин. Спазмга қарши дорилар мустақил равишда буюриш ва иссиқ ванналар қабул қилиш қатъиян ман этилади.

LEAVE A RESPONSE

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan