Uncategorized

Фарғонада бир гуруҳ шахслар ўзаро келишмовчилик сабаб танишининг дўконини ойналарини синдириб, ёқиб юборди

Фарғонада бир гуруҳ шахслар ўзаро келишмовчилик сабаб танишининг дўконини ойналарини синдириб, ёқиб юборди
Ижтимоий тармоқларида “Фарғона шаҳрида жойлашган «Барака бургер» номли дўконни ойналари синдирилган ҳолда ёқиб юборилганлиги” тасвирланган видеохабар тарқалди. Мазкур ҳолат юзасидан ИИВ расмий баёнот берди.

Маълум қилинишича, 2021 йил 5 октябр куни Э. ва унинг танишлари ҳамда О. ва бошқалар ўртасида келиб чиққан келишмовчилик сабабли, жамиятда юриш-туриш қоидаларини қасддан менсимасдан, жамоат жойида бир-бирига тан жароҳати етказишган. Шундан сўнг, E.va унинг шериклари безорилик хатти-ҳаракатлари давом эттириб, O.ga тегишли бўлган «Барака бургер » дўконини ойналари синдиришиб, дўконда ёнғин чиқаришган.

Ҳолат юзасидан Фарғона шаҳар Ички ишлар органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бошқармаси ҳузуридаги тергов бўлими томонидан Жиноят кодексининг 277-моддаси (безорилик) билан жиноят иши қўзғатилиб, дастлабки терговга киришилган.

Қайд этилишича, жиноят иши бўйича Э. исмли шахс Жиноят кодексининг 277 (безорлик) ҳамда 173-моддалари (мулкни қасддан нобуд қилиш ёки унга зарар етказиш) билан ҳамда О. исмли шахс 277-модда билан гумон қилинувчи тариқасида жалб қилиниб, процессуал тартибда ушланган бўлиб, ҳозирда қолган иштирокчиларни аниқлаш чоралари кўрилмоқда.

Тергов давомида ишга алоқадор бўлган барча шахсларнинг ҳаракатларига ҳуқуқий баҳо берилади.

Мазкур жиноят иши бўйича Фарғона вилояти ИИБ ҳузуридаги тергов бошқармаси томонидан тергов ҳаракатлари давом эттирилмоқда.

Жиноят ишининг тергови Фарғона вилояти прокурори ҳамда Ички ишлар бошқармаси бошлиғи томонидан алоҳида назоратга олинди.

Шу ўринда, ижтимоий тармоқ фойдаланувчиларидан (журналист, блогер, фуқаролар) юқоридаги каби ҳолатларга тегишли ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар томонидан расмий муносабат билдирилмасдан ҳамда якуний қарор қабул қилинмасдан туриб, ноўрин ҳулоса қилмасликлари сўралган.

Тергов якунига кўра, қўшимча хабар берилади.

LEAVE A RESPONSE

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan