Uncategorized

Вилоятда табиий ва суюлтирилган газ таъминоти билан боғлиқ барча ишлар белгиланган тартиб асосида изчил олиб борилмоқда

Вилоятда табиий ва суюлтирилган газ таъминоти билан боғлиқ барча ишлар белгиланган тартиб асосида изчил олиб борилмоқда. Бу албатта, куз-қиш мавсумининг кўнгилдагидек, талофатларсиз ўтишига хизмат қилади.

 “Hududgaz Surxondaryo” газ таъминоти филиали томонидан ҳукуматимизнинг қарор ва фармонларини ижросини таъминлаш мақсадида, ишлаб чиқилган дастурлар ижроси юзасидан белгиланган барча ишлар тегишли тартиблар асосида амалга оширилмоқда, – дейди “Hududgaz Surxondaryo” газ таъминоти филиали директори Мирзақул Мансуров.  

“Hududgaz Surxondaryo” газ таъминоти филиали томонидан 2021 йил давомида вилоят табиий газ истеъмолчиларини етарли даражада табиий газ билан таъминлашда бир қатор ишлар амалга оширилиб келинмоқда.

Газ қувурларини мукаммал таъмирлаш режаси 3.3 км бўлиб, ҳозирда смета ҳужжатлари тайёрлаш ишлари олиб борилмоқда.

Газ қувурларини реконструкция қилишнинг бу йилги режаси 13,2 км бўлиб, 1,7 км қисми 32.1 % га реконструкция қилинди.

Газ тақсимлаш пунктларини техник тафтиш қилишнинг бу йилги режаси 2541 дона бўлиб, амалда 381 дона 15 % га тафтиш қилинди.

Газ тақсимлаш пунктларини мукаммал таъмирлаш режаси 11 дона бўлиб, ҳозирда ушбу газ тақсимлаш пунктларини мукаммал таъмирлаш буйича керакли махсулотларни харид килиш ишлари олиб борилмокда.

Газ қувурларни ҳаво босими ёрдамида зичликка синаш ва тозалаш режаси 74,2 км. бўлиб, амалда 2,1 км қисми 2,8 % га ҳаво босими ёрдамида зичликка синалди ва тозалаш ишлари амалга оширилди.

Газ қувурларнинг ҳолатини прибор усули билан текшириш режаси 74,2 км бўлиб, амалда 9,1 км қисми 12,2 % га прибор усули билан текшириб чиқилди.

Газ қувурларини буёқлаш режаси 10,3 км бўлиб, амалда 18,790 км газ қувурлари 182,4 % га бўёқланди. 

«Qumqo’rg’ontumangaz» газ таъминоти бўлими томонидан куз-қиш мавсумига тайёргарлик кўриш мақсадида туманда жами 183 та газ тақсимлаш пунктлардан 51 таси таъмирланди ва буёқлаш ишлари бажарилиб, 1,6 м газ қувурларини бўёқлаш ишлари тўлиқ бажарилган. Тумандаги «Боғора» маҳалласидан ўтган юқори босимли д-219мм L-450п/м газ қувури ер устига чиқарилди ва тумандаги «Дўстлик» маҳалласидан ўтган д-159м.м L-3,5 п/м тагликлар қўйилиб қайта монтаж ишлари бажарилди ҳамда тумандаги «Улуғбек» маҳалласидан ўтган д-76 мм бўлган газ қувурида монтаж ишлари олиб борилиб ер устига чиқарилиш ишлари олиб борилди.

Вилоятимизда жами 462 310 та суюлтирилган газ истеъмолчилари мавжуд бўлиб, шундан 462 178 таси аҳоли истеъмолчилари, қолган 132 таси ижтимоий соҳа объектлари ҳисобланади. Вилоят бўйича жами маиший газ баллонлар сони 552890 донани ташкил этиб аҳолининг таъминланганлик даражаси 120 фоизга тенг. 

 Ўтган йиллар давомида, табиий газ етиб бормаган ҳудудларда яшовчи аҳолини ўз вақтида суюлтирилган газ билан таъминлаш борасида бир қатор муаммолар кузатилган.

 Истеъмолчиларга ўз вақтида суюлтирилган газни етказиб бериш учун жамиятмиз тасарруфидаги барча газ таъминоти филиаллари балансида жами 105 дона махсус “Исузу” ва бошқа турдаги автотранспорт воситалари хизмат қилмоқда ва хар бири газ баллонларини ўлчаб олиш учун электрон назорат тарозиси билан таъминланган.

Аҳолига 1 кг суюлтирилган газ маҳсулотини (сотиш) етказиб бериш нархи ҚҚС билан 1120 сўм. 20 кг маиший газ баллонидаги  суюлтирилган газнинг нархи ҚҚС билан – 22400 сўм қилиб белгиланган.

Ушбу ишлар натижасида аҳолига газ етказиб бериш ишлари тубдан яхшиланди. Айниқса, вилоятда суюлтирилган газ етказиб беришнинг янгича усули жорий этилганидан аҳоли беҳад мамнун бўлмоқда. Бу тўғрисидан туман ва шаҳар истеъмолчилари билан суҳбат жараёнида ўз сўзлари билан айтиб ўтишди.

 Шунингдек, аҳолига қулайлик яратиш мақсадида жойларда “Айланма” усули йўлга қўйилган. Яъни ойнинг белгиланган маълум бир санасида газ баллонлари тўлдирилган махсус автотранспорт воситаси ҳар бир маҳаллалар, кўчалар ва хонадонларга суюлтирилган газ етказиб бермоқда.

Шунингдек, аҳолига қулайлик яратиш мақсадида жойларда “Айланма” усули йўлга қўйилган. Яъни ойнинг белгиланган маълум бир санасида газ баллонлари тўлдирилган махсус автотранспорт воситаси ҳар бир маҳаллалар, кўчалар ва хонадонларга суюлтирилган газ етказиб бермоқда.

 Аввал аҳолидан маиший газ баллонлари йиғиб олиниб, бир-икки кун ичида тўлдириб олиб келиб берилар эди, – дейди Музработ туман Файзиобод маҳалласида яшовчи фуқаро Майлихон Каримова. – Эндиликда газ идорасининг захира газ баллонлари тўлдирилган ҳолда олиб келиниб, аҳолининг тугаган газ баллонлари пешма-пеш алмаштириб берилмоқда. Бу билан аҳолига катта қулайлик яратилди, энди бир-икки кун газсиз ўтирмаймиз.

Соҳа мутахассислари томонидан корхона, ташкилот, муассасалар ҳамда аҳоли хонадонларидаги ностандарт иситиш қозонларни тежамкор замонавий қозонларга алмаштириш, газни тежамкорлик билан сарфлаш, шунингдек, газдан фойдаланишда техника ва ёнғин хавфсизлиги коидаларига риоя этишга қаратилган кенг кўламли тарғибот ва тушунтириш ишлари ҳам олиб борилмоқда. Натижада турли объектлар, аҳоли хонадонларида ёнғинлар, газ билан боғлиқ кўнгилсизликлар келиб чиқишининг олди олинмоқда

Барча соҳаларда бўлгани каби аҳолига энергетика маҳсулотлари етказиб бериш ҳам кейинги йилларда замонавий, автоматлаштирилган тизимга ўтказилмоқда. Хусусан, аҳолига суюлтирилган газ етказиб беришда хозирда махсус ID карталар қўлланила бошланди. Ушбу йўналишда шаффофликни яратиш, таъминотчи ва истеъмолчи ўртасида нақд пул муомаласини бартараф этиш ва соҳада тартиб ўрнатиш мақсадида “Нududgazta’minot” АЖ томонидан суюлтирилган газ таъминотини онлайн назорат қилиш тартиби ишлаб чиқилган бўлиб, тизим III босқичда амалга оширилади. Биринчи босқич-маиший газ баллонларига махсус штрих кодли стикерлар ўрнатиш; иккинчи босқич – истеъмолчиларни ID карталар билан таъминлаш ва учинчи босқич – мазкур жараёнларни “Е-gaz” онлайн тизимига улаш. Сурхондарё вилоятида ҳам айни ишлар жадаллик билан олиб борилмоқда. Хозирда муомаладаги барча газ баллонларига махсус штрих кодли стикерлар ёпиштирилди. Истеъмолчиларга ID карталар тарқатиш ишлари ҳам якунига етказилмоқда. Сурхондарё вилоятидаги истеъмолчиларга суюлтирилган газни Музработ, Қизириқ, Жарқўрғон, Бойсун ва Узун туманларида жойлашган газ тарқатиш шаҳобчаларда ҳамда Денов ва Қумқўрғон туманларида жойлашган газ тўлдириш станцияси орқали етказиб берилади.

“Hududgaz Surxondaryo” газ таъминоти филиали матбуот хизмати

LEAVE A RESPONSE

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan