Uncategorized

Нукусда ММА бўйича Марказий Осиё чемпионати бошланди

Нукус шаҳридаги муҳташам “Манеж” спорт мажмуасида аралаш яккакурашлар (ММА) бўйича биринчи Марказий Осиё чемпионати старт олди.

Ҳаваскорлар ўртасида ўтказилаётган мусобақада Ўзбекистон, Қозоғистон, Тожикистон, Қирғизистон ва Озарбайжон яккакураш усталари жами 10 та вазн тоифасида баҳсларга киришади.  

Бугунги саралаш беллашувлари 52.2, 56.6, 61.2, 65.8, 70.3, 77.1, 83.9, 93, 120 ва +120.2 кг вазн тоифаларида ўтказилади. Жанглар 3 раунддан иборат бўлиб, ҳар бир раунд 3 дақиқа давом этади. Соат 19:00да ярим финал жанглари бошланади. Эртага эса финал жанглари ўтказилади.  

Соат 18:00да Марказий Осиё чемпионатининг тантанали очилиш маросими бўлиб ўтади. Ушбу тадбирда Ўзбекистон ва Қорақалпоғистон халқ артисти Женисбек Пиязов ўз қўшиқлари билан иштирокчи ҳамда томошабинларга байрам кайфиятини улашади.

Марказий Осиё чемпионатида Ўзбекистон терма жамоаси Хумоюншоҳ Зокиров, Беҳруз Исроилов, Хусниддин Сатторов, Шукурулло Рустамов, Беҳруз Акбаров, Мунис Мўминжонов, Икром Эржанов каби тажрибали спортчилар билан бир қаторда 20 нафар ҳаваскор курашчилар ғолиблик йўлида маҳоратларини намойиш этадилар. 

LEAVE A RESPONSE

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan