Uncategorized

Нукусдаги намойишлар юзасидан жиноят иши қўзғатилди

Ҳокимиятни босиб олиш ёки Ўзбекистон Республикаси конституциявий тузумини ағдариб ташлаш мақсадида фитна уюштириш моддаси бўйича жиноят иши қўзғатилган.

Нукусда бўлиб ўтган оммавий намойишлари бўйича Ўзбекистон Бош прокуратураси томонидан Жиноят кодексининг 159-моддаси 4-қисми (ҳокимиятни босиб олиш ёки Ўзбекистон Республикаси конституциявий тузумини ағдариб ташлаш мақсадида фитна уюштириш ) ва бошқа моддалари билан жиноят иши қўзғатилган.

Бу ҳақда бугун, 4 июль куни АОКАда бўлиб ўтган брифингда Бош прокуратура бўлим прокурори Аброр Маматов маълум қилди.Қайд этилишича, жиноят иши юзасидан тергов ҳамда тезкор – қидирув тадбирлари Бош прокуратура раҳбарлигида тузилган ДХХ, Бош прокуратура, ИИВ, Миллий Гвардия масъул ходимларидан иборат тергов – тезкор гуруҳи томонидан олиб борилмоқда.Тезкор – тергов гуруҳи фаолияти ҳамда тергов, тезкор – қидирув тадбирлари идоралараро тузилган алоҳида Штаб томонидан мувофиқлаштириб борилмоқда.

“Тезкор-қидирув ва тезкор-қидирув тадбирлари қонун ҳужжатларига қатъий риоя етилган ҳолда олиб борилади, қонун устуворлиги ва жазо муқаррарлигини таъминлаш учун барча чоралар кўрилади”, – деди Aброр Маматов.Маълумот учун, 159-моддаси 4-қисми билан айбланганлар ўн йилдан йигирма йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланиши белгилаб қўйилган.

LEAVE A RESPONSE

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan