Uncategorized

Биринчи маротаба Ўзбекистон Миллий атласи яратилди

Биринчи маротаба Ўзбекистон Миллий атласи яратилди_image

Ўзбекистон Республикаси Президентининг топшириғига асосан биринчи маротаба Ўзбекистон Миллий атласи яратилди.

Кадастр агентлиги ахборот хизматига кўра, Ўзбекистон Миллий атласи 416 та хариталарни ўзида жамлаган 2 жилддан иборат бўлиб, Ўзбекистон Республикасининг барча соҳаларини картографик ва матнли кўринишда тавсифловчи фундаментал илмий-маълумотнома асари ҳисобланади.

Атласда Республикамизнинг «Табиий-географик ўрни ва умумий хусусиятлари», «Табиий шароити ва табиий ресурслари», «Экология ва атроф-муҳит муҳофазаси», «Аҳолиси», «Ижтимоий» ва «Иқтисодиёт соҳалари» ҳамда «Тарихи» акс эттирилган.

Миллий атлас, Давлат солиқ қўмитаси ҳузуридаги Кадастр агентлиги ва «Картография» давлат илмий-ишлаб чиқариш корхонасининг 100 дан ортиқ мутахассислари, Фанлар академиясининг етук олимлари, вазирлик ва идораларнинг вакиллари ҳамда олий таълим ва бошқа илмий мақомга эга бўлган ташкилотлардан жалб этилган экспертлар ҳамкорлигида яратилди.

LEAVE A RESPONSE

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan