Uncategorized

Таксичилик билан шуғулланувчи жисмоний шахслар ҳар ой 150 минг сўм солиқ тўлайди

Таксичилик билан шуғулланувчи якка тартибдаги тадбиркорлар республиканинг қайси ҳудудида фаолиятини амалга оширишидан қатъи назар 2021 йил учун ҳар ойлик 150 минг сўм қатъий белгиланган миқдордаги ва ижтимоий солиқларни тўлайди.

Бу ҳақда Давлат солиқ қўмитаси матбуот котиби Музаффар Назаров АОКАда ўтказилган брифинг давомида маълум қилди.

Шунингдек, улардан берилган лицензия варақаси бўйича бир йилга 245 минг сўм миқдорида давлат божи ундирилади.

«Бунда 2021 йилда 1 сентябргача ЯТТ сифатида давлат рўйхатидан ўтганлар учун давлат божи ундирилмайди», — дейди ДСҚ матбуот котиби.

LEAVE A RESPONSE

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan