Uncategorized

Ҳарбий шаҳарчаларда ёнғин содир бўлиши ва ис газидан заҳарланиш ҳолатларини олдини олиш мақсадида тарғибот тадбири ўтказилди

Термиз гарнизони ёнғин назорати инспекцияси томонидан Сурхондарё вилояти фавқулодда вазиятлар бошқармаси ҳамкорлигида Термиз гарнизонида жойлашган ёпиқ ҳарбий шаҳарчаларда истиқомат қилувчи ҳарбий хизматчиларнинг оила-аъзолари билан ёнғин хавфсизлиги, ис газидан заҳарланиш ҳолатларини олдини олиш борасида тарғибот тадбири ўтказилди.
Ушбу тадбирда ҳарбий хизматчиларнинг оила-аъзоларига яшаш хонадонларида ёнғин хавфсизлиги, газ ва электр мосламаларидан тўғри фойдаланиш бўйича йўриқнома ва тушунтириш ишлари имзо орқали етказилди.

Шунингдек, қишки иситиш мавсумида айрим фуқаролар томонидан газ ва электр иситиш мосламларидан нотўғри фойдаланиш оқибатида содир бўлаётган ёнғинлар ва ис газидан захарланиш ҳолатлари, уларнинг сабаб ва оқибатлари тушунтирилди.
Тадбир якунида ҳар бир хонадон эгаларига ёнғин хавфсизлиги, газ ва электр мосламаларидан тўғри фойдаланиш, хонадонда газ ҳиди чиққанда бажарилиши лозим бўлган биринчи харакатлар, ис газидан заҳарланган инсонга биринчи тиббий ёрдам кўрсатиш бўйича йўриқномалар туширилган тарғибот эслатмалари тарқатилди.
Термиз гарнизони ёнғин назорати инспекцияси томонидан гарнизонлардаги ҳарбий шаҳарчаларда ҳам ёнғинга қарши профилактик тадбирларни ўтказиш давом этмоқда.

III даражали сержант Акбар АҲМЕДОВ, Термиз гарнизони.

LEAVE A RESPONSE

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan