ЖАМИЯТ

Денов тадбиркорлик ва педагогика институти “Карьера куни” меҳнат ярмаркаси ўтказилмоқда

Айни вақтда Денов тадбиркорлик ва педагогика институти “Карьера куни” меҳнат ярмаркаси ўтказилмоқда. Битирувчиларни жойлаштириш ҳамда иқтидорли ва қобилиятли ёшларни касбий ва илмий-тадқиқот ишларига кенгроқ жалб этиш, уларнинг ўз ижодий ва интеллектуал салоҳиятини рўёбга чиқариш учун шароит яратиш мақсадида ташкил этилаётган мазкур меҳнат ярмаркасида 80дан ортиқ идора, ташкилот, муассаса, вакиллари ҳамда битирувчи курс талабалари иштирок этишмоқда. Ушбу меҳнат ярмаркада талабалар таклиф таклиф этилаётган бўш иш ўринлари, меҳнат шароити, ишга жойлашиш учун қўйиладиган малака талаблари ҳақида атрофлича маълумотга эга бўлишмоқда. Тадбирда талабалар турли ташкилотлар вакиллари билан суҳбатлар ўтказилаяпти, талабалар ўзларини қизиқтирган саволларга жавоб олишмоқда. Натижада иш берувчилар ва битирувчилар ўртасида ҳозиргача 120га яқин меҳнат шартномалари имзоланди.

Денов тадбиркорлик ва педагогка институтида жами 5 минг 100 нафардан ортиқ талаба таҳсил олишмоқда. Улардан ушбу ўқув йилида 338 нафар талаба ўқишни тамомлайди. «Мен ушбу меҳнат ярмаркасида иштирок этганлигимдан хурсандман», -дейди Педагогика факультети талабаси Хадича Мардонова. Хадича Мардонова ўзи истаган йўналиш бўйича ишга жойлашди. Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев раислигида жорий йилнинг 4 март куни ўтказилган “Олий таълим муассасалари талабалари бандлигини таъминлаш бўйича устувор вазифаларни белгилаш тўғрисида”ги 19-сонли йиғилиш баёнида олий таълим муассасалари талабалари бандлигини таъминлаш бўйича белгилаб берилган устувор вазифалар ижросини таъминлаш мақсадида ташкил этилаётган ушбу меҳнат ярмаркаси айтиш мумкинки самарали кечмоқда. Умуман бугунги кунда институт томонидан битирувчиларни ўз эгаллаган мутахассисликлари бўйича ишга жойлаштиришнинг аниқ чора-тадбирлари ишлаб чиқилган. Бу эса ёшларнинг жамият ривожи ва тараққиётида муносиб иштирокини яратиб бериши табиий. Шуни алоҳида таъкидлаш керакки, ишсизлик муаммоларини бартараф этиш, аҳолининг бандлик даражасини оширишда ишлаб чиқариш ва хизмат кўрсатишга мўлжалланган янги тармоқлар фаолияти йўлга қўйилаётгани жуда қўл келаяпти. Бу борадаги амалий ишлар юксак аҳамият касб этгани ҳолда аҳолини ижтимоий ҳимоялаш ва халқ фаравонлигини оширишга хизмат қилмоқда.

Абдуразақов Фазлиддин

LEAVE A RESPONSE

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan