ЖАМИЯТ

СУД РАИСИ ТИББИЁТ ХОДИМЛАРИ ИШТИРОКИДА ДАВРА СУҲБАТИ ЎТКАЗДИ

Охирги пайтларда беморлар ва уларнинг яқин қариндошлари томонидан тиббиёт ходимларига тажовуз қилиш ҳоллари кўпайиб бормоқда. Бу жараёнда тиббиёт ходимларини беморларнинг соғлиғи ёмонлашишида ёки ўлимида асоссиз равишда айблаш, шунингдек ҳеч бир сабабсиз шифокорларга ва ўрта тиббиёт ходимларига тажовуз қилиш ҳоллари юз бермоқда.

Бироқ, Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги амалдаги кодексида эса хизмат вазифаларини бажараётган тиббиёт ходимларига нисбатан қонунга хилоф равишда турли шаклларда таъсир ўтказганлик, шунингдек тиббиёт ходимларининг тиббий ёрдам кўрсатиш билан боғлиқ қонуний тиббий фаолиятига тўсқинлик қилганлик учун тўғридан-тўғри маъмурий жавобгарлик белгиланмаган.

Давлатимиз раҳбари томонидан жорий йилнинг 27 март кунида Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексини тиббиёт ходимининг қонуний тиббий фаолиятига тўсқинлик қилганлик учун жавобгарлик белгиловчи янги 1977-моддаси билан тўлдириш юзасидан Ўзбекистон Республикасининг ЎРҚ-827-сонли қонуни имзоланди.

Мазкур Қонунни мазмун-моҳияти ва аҳамиятини кенг жамоатчилик эътиборига етказиш мақсадида Сурхондарё вилоят суди раиси Аблқосим Рузиқулов иштирокида вилоят Кўп тармоқли болалар шифохонасида шифокор ҳамда тиббиёт ходимлари билан давра суҳбати ўтказди.

Давра суҳбатида юқорида қайд этилган яъни, Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекси “1977-модда. Тиббиёт ходимининг қонуний тиббий фаолиятига тўсқинлик қилиш” моддаси билан тўлдирилганлиги, унга кўра тиббиёт ходимининг қонуний тиббий фаолиятига тўсқинлик қилиш ёки шу мақсадда тиббиёт ходимига қонунга хилоф равишда ҳар қандай шаклда таъсир ўтказиш, — фуқароларга базавий ҳисоблаш миқдорининг беш бараваридан етти бараваригача, мансабдор шахсларга эса — етти бараваридан ўн бараваригача миқдорда жарима солишга ёки ўн беш суткагача муддатга маъмурий қамоққа олишга сабаб бўлади деб белгиланганлиги, ушбу Қонуннинг қабул қилиниши тиббиёт ходимлари ҳуқуқларини ҳимоя қилишга ва уларнинг касбий фаолиятига турлича аралашувларнинг олдини олишга, шифокорлик касбининг мақоми ҳамда нуфузини оширишга, фуқароларга ўз вақтида ва сифатли тиббий ёрдам кўрсатилишига хизмат қилишлиги алоҳида таъкидлаб ўтилди. Ташкил этилган давра суҳбатида суд раиси томонидан яна бир масала бугунги кунда, мамлакатимизда сиёсий жиҳатдан жуда муҳим бўлган тарихий ҳодиса янги таҳрирдаги Ўзбекистон Республикаси Конституциясини қабул қилиш юзасидан ўтказилиши белгиланган референдум ҳақида тўхталиб ўтилди.

Ўзбекистон Республикаси Конституцияси лойиҳасини яратилишида “Конституциянинг ягона манбаи ва муаллифи халқ бўлиши керак” ғояси илгари сурилиб, даставвал халқимизнинг фикри, таклифлари ўрганилганлиги, шундан сўнггина Конституция лойиҳаси тайёрланганлиги, Конституция лойиҳаси умумхалқ муҳокамасига қўйилиб, оммавий ахборот воситалари, Интернет тармоқлари орқали лойиҳа билан 5 миллион аҳоли танишиб, 150 мингдан ортиқ таклиф ва мулоҳазалар айтилганлиги, янги таҳрирдаги Конституция муқаддима, 6 бўлим, 27 боб ва 155 моддадан иборат таркибда тузилган. Демак, янги таҳрирдаги Конституция амалдаги Конституциямизга нисбатан 1 боб ва 27 моддага кенгайган таркибда тузилганлиги иштирокчиларга тушунтирилди.

Хулоса ўрнида таъкидлаш жоизки, янги таҳрирдаги Ўзбекистон Республикаси Конституциясида инсон ҳуқуқ ва эркинларини давлат томонидан кафолатланганлик даражасини янги босқичга олиб чиқмоқда десак муболаға бўлмайди. Зеро киритилган норма ва моддаларнинг аксарияти давлат томонидан инсон ҳуқуқ ва эркинликларини муҳофаза қилиш, шахсий ҳуқуқ ва эркинликлари ҳамда ижтимоий ҳимояни таъминлашга кенг эътибор қаратилган.

Вилоят суди ташаббуси билан ташкил этилган ушбу давра суҳбатида шифокор ва тиббиёт ходимлари ҳам сўзга чиқиб, кун тартибидаги мавзу юзасидан ўзларининг фикрларини билдиришди.

Асқар Қудратов, Сурхондарё вилоят суди Жамоатчилик ва ОАВ билан алоқалар бўйича бош консультанти

LEAVE A RESPONSE

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan