ЖАМИЯТ

Ўзбекистонда 5 миллион аҳоли камбағалликда ҳаёт кечирмоқда

  1. Ижтимоий соҳанинг нобарқарорлашувига олиб келган жиҳатлар:

соғлиқни сақлаш тизимида давлат харажатларининг, айниқса, бирламчи тиббий хизматлар тақдим этишда етарли эмаслиги;

мактабгача таълим билан қамраб олиш қамрови
пастлиги;

мактаб таълимида ўқув муассасаларидан “резина” каби фойдаланиш базавий таълимнинг натижадорлигини тушириб юбориши;

олий таълимнинг қамрови 10 фоизга етмаслиги катта улушга эга бўлган ёшларнинг инсон капитали даражасини пасайтириши;

илмий тадқиқотларга ажратилган маблағлар ЯИМга нисбатан 0,25 фоиз атрофида бўлиши.

  1. Меҳнатга ҳақ тўлаш касбга эмас, балки лавозимга бириктирилиши, юқори билим талаб қилувчи касблар жозибадорлигини йўқотди. Масалан, шифокор ва сержант унвонидаги ҳарбий хизматчининг иш ҳақидаги сезиларли тафовут.
  2. Электр таъминотидаги узилишлар давомийлиги қуйидаги нобарқарорликни келтириб чиқарди:

таълимнинг уйда бажариладиган вазифалар қисми ўзлаштирилмаслигига таъсир кўрсатди;

бизнес юритишга жиддий таъсир кўрсатди. Масалан, жаҳон банкининг ҳисоботида, бизнес субъекти кичиклашиб боргани сари электр таъминотидан узилиши кучайиб бориши қайд этилган.

  1. Иқтисодиётнинг норасмий қисми кучайиши аҳоли даромадлари ҳисобини ва статистикасини юритишга салбий таъсир кўрсатди.

Манба: Халқ сўзи газетаси

 

LEAVE A RESPONSE

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan