ЖАМИЯТ

Қизириқдан Президентга йўлланган видеомурожаатга асосан олиб борилган ўрганиш натижалари очиқланди

Саҳифаларимизда ижтимоий тармоқлар орқали тарқалган Қизириқ туманидаги “Темур Пухтаев” фермер хўжалиги раҳбари У.Тўхтаевнинг онаси Рисолат Мустафоқулованинг Ўзбекистон Республикаси Президентига видеомурожаатини жойлаштириб, бу масалада тегишли идораларнинг муносабатини сўрагандик. “Диёр24.уз” таҳририятига “Агробанк” Сурхондарё вилоят бошқармаси томонидан мазкур мурожаатни ўрганиш бўйича расмийлаштирилган ҳужжатлар тақдим этилди.

Улардан бири мурожаат муаллифи, унинг ўғли билан ўтказилган суҳбат баёни бўлиб, унда видеомурожаатдаги “Агробанк” Қизириқ туман бўлимининг ноқонуний фаолиятини инкор қиладиган маълумотлар келтирилган.

Шунингдек, ушбу маблағлар “Агробанк” туман филиали томонидан фермер хўжалиги имзоси билан тасдиқланган тўлов топшириқномаси асосида тегишли ҳисоб рақамларга кўчирилганлигини тасдиқловчи қуйидаги ҳужжатлар нусхаси ҳам тақдим этилган.

P.S: Ҳужжатлар нусхаси аслига тўғрилигини видеомурожаат муаллифининг ўғли Қизириқ туманидаги “Темур Пухтаев” фермер хўжалиги раҳбари У.Тўхтаев ҳам тасдиқлади ва муаммога ечим топилгани, ҳеч кимга даъвоси йўқлигини билдирди.