ЖАМИЯТ

12 та янги хизмат автомобили Термизга етиб келди

Кеча Тошкент шаҳрида йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш мақсадида 138 та хизмат автомобилларни топшириш маросими бўлиб ўтган эди. Ана шу замонавий ускуна ва анжомлар билан жиҳозланган автомашиналардан 12 таси Сурхондарё вилояти ИИБ ЙҲХБга етиб келди.

Президент Ш.Мирзиёевнинг Олий Мажлисга Мурожаатномасида “Тараққиётга эришиш учун, рақамли билимлар ва замонавий ахборот технологияларини эгаллашимиз зарур ва шарт. Бу бизга юксалишнинг энг қисқа йўлидан бориш имкониятини беради. Зеро, бугун дунёда барча соҳаларга ахборот технологиялари чуқур кириб бормоқда”, дея таъкидлаган эди.

Юртбошимизнинг шу фикрларидан келиб чиқиб, йўл ҳаракати хавфсизлиги тизими ҳам босқичма-босқич халқаро стандартларига мос келадиган замонавий ускуна ва анжомлар билан таъминланмоқда.

Сурхондарё ИИБ ЙҲХБ Ахборот хизмати