ЖАМИЯТ

Шўрчидаги 250 нафар ишчининг маоши ижтимоий тармоқларга қилинган мурожаатдан кейин тўлаб берилди

Ижтимоий тармоқларда Сурхондарё вилояти Шўрчи тумани пахта тозалаш корхонасида 250 нафар ишчининг бир неча ойдан буён иш ҳақини олмаётгани ҳақидаги видео тарқалди. Бу ҳақда «Даракчи» хабар берди.

Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлигининг Давлат меҳнат инспекциясининг мурожаатлар сайти (dmi.mehnat.uz)га ҳам айни муаммо юзасидан хабарлар келиб тушган.

Ахборот хизматининг маълумотига кўра, Давлат меҳнат инспекцияси мазкур ҳолатни ўрганган. Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлигининг кўмаги билан пахта тозалаш корхонасининг 250 нафар ишчисига меҳнат ҳақи тўлаб берилди.