ЖАМИЯТ ИЛМ-ФАН

Абитуриентлар учун янгилик: Диагностик тест синовлари йўлга қўйилади

Давлат тест маркази томонидан 2020-2021 ўқув йили учун олий таълим муассаларида кириш тест синовлари форматидаги диагностик тест синовлари йўлга қўйилди.

Бу орқали абитуриентлар нафақат ўз билимларини синайди, балки янги жорий этилаётган тест материаллари (тест топшириқлари китоби ва жавоблар варақаси) билан ишлаш кўникмасига эга бўлади.

Диагностик тест синовлари Тошкент шаҳрида 24-январдан, Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятларида 29-январдан бошланади.

Тест синовида иштирок этиш истагини билдирган талабгорлар http://5fan.dtm.uz/ сайти орқали рўйхатдан ўтишлари ва керакли маълумотларни киритган ҳолда тест вариантларига буюртма беришлари мумкин.

Тест вариантига буюртма беришда талабгорлар томонидан қуйидаги маълумотлар аниқ белгиланиши лозим.

–Қайси фанлардан тест топшириши (мутахассислик фанлари сифатида 2 та фан)

– Тест топшириш тили;

– Тест топшириш ҳудуди;

– Тест топшириш вақти ( 1-смена 09:00, 2-смена 14:00)

Тест синовлари Андижон, Наманган ва Навоий вилоятларида 1 сменада, қолган барча ҳудудларда 2 сменада ташкил этилади.

Жараёнда иштирок этувчилар сони чекланган бўлиб, Тошкент шаҳрида ҳар сменада 350 нафардан, Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятларда 120 нафардан талабгорлар қатнашиши мумкин.