ЖАМИЯТ

ШАРҒУНЛИК БОЛАЛАР ҚУВОНЧИ

Сариосиё туманидаги  Шарғун шаҳарчаси бугун чинаккам ободончилик ва бунёдкорлик майдонига айланган. «Обод марказ» давлат дастури доирасида ушбу ҳудудда бир-биридан кўркам уй-жойлар, ижтимоий соҳа объектлари фойдаланишга топширилмоқда.

Мазкур шаҳарчада жойлашган 8-сонли мактабгача таълим ташкилоти ҳам тўлиқ реконструкция қилиш натижасида 135 ўринга эга  бўлди. Ушбу тарбия масканида барча шароитлар яратилиб, болажонлар ихтиёрига топширилди.