ЎЗБЕКИСТОН

Олтин конда 3 кишини тоғ босди

2019 йил 17 сентябрь куни соат тахминан 18-30 ларда  3 нафар фуқаролар Пахтачи туманида жойлашган, давлат захирасида бўлган “Қорақўтон” тоғ ҳудудидаги шахтада олтин моддасини ўзбошимчалик билан қазиш ишларини олиб бораётганларида тоғ тоши босиб қолиши натижасида 2 нафар фуқаро воқеа жойида вафот этган, 1 нафар фуқаро эса тан жароҳатлари билан туман тиббиёт бирлашмасига ётқизилган. Бу ҳақда Бош прокуратура матбуот хизмати хабар берди.

Мазкур ҳолат юзасидан туман прокуратураси томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари ўтказилмоқда.