КОРРУПЦИЯ

Сурхондарёда антикоррупция йиғилишида 8 нафар давлат хизматчиси ҳибсга олинди

Улар бюджет ва кредит маблағларини ўзлаштиришда айбланган.

Сурхондарёда 8 нафар давлат хизматчиси йиғилиш жараёнида ДХХ томонидан қўлга олинди. Бу ҳақда ЎзА хабар берди.Сурхондарё вилоятида коррупция ҳолатларига барҳам бериш ҳамда мансабдор шахсларнинг масъулиятини янада оширишга қаратилган йиғилишда 8 нафар давлат хизматчиси йиғилиш жараёнида ДХХ томонидан эҳтиёт чораси сифатида қамоққа олиган.Қайд этилишича, қўлга олинганлар бюджет ва кредит маблағларини ўзлаштирган 1 нафар собиқ банк ходими ва 7 нафар турли ташкилот ходимлари бўлган.Ҳозирда уларнинг айримларига қўлланилган «қамоқ» эҳтиёт чораси «гаров»га ўзгартирилган.

LEAVE A RESPONSE

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan