СПОРТ

Бойсунда Алпларнинг зўри, ғолиб аниқланди

Ғолибга вилоят ҳокими соврини – “Onix” автомашинаси топширилди.

“Бойсун баҳори” халқаро фестивали доирасида ўтказилган кураш мусобақаларининг эркаклар ўртасида +81 кг ҳамда аёллар ўртасида +63 кг вазн тоифалари бўйича ғолиблар аниқланди.

Қуйида вазн тоифаларида бўйича ғолиблар билан танишинг:

+63 кг вазн тоифасида (аёллар):
1-ўрин – Равзахон Адашова, Тошкент шаҳри (5 млн сўм);
2-ўрин – Покиза Камолиддинова, Фарғона вилояти (3 млн сўм);
3-ўрин – Феруза Хурозова, Тошкент шаҳри (1,5 млн сўм);
3-ўрин – Юлдуз Муҳаммадиева, Қумқўрғон тумани (1,5 млн сўм).

+81 кг, мутлақ вазн тоифасида (эркаклар):

1-ўрин – Бекмурод Олтибоев, Шўрчи тумани («Onix» автомобили);
2-ўрин – Муҳаммадкарим Хуррамов, Шеробод тумани (10 млн сўм);
3-ўрин – Абдузоҳид Хусайинов, Узун тумани (5 млн сўм);
3-ўрин – Жаҳонгир Маматраҳимов, Олтинсой тумани (5 млн сўм).

Ғолибларга бош соврин, “Onix” автомашинаси ва пул мукофотлари сертификатларини вилоят ҳокимининг ўринбосарлари, мутасаддилар ҳамда кураш фахрийлари тантанали топширди.

LEAVE A RESPONSE

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan