СПОРТ

Ангорлик “Кикбоксинг” спортчилари “UZBEKISTAN OPEN – 2” халқаро турнирида фахрли ўринларни эгаллашди

Жорий йилнинг 29 июнь – 3 июль кунлари Ўзбекистон Республикасининг пойтахти Тошкент шаҳрида, муҳташам “Юнусобод” спорт мажмуасида,  WAKO (WORD ASSOCIATION OF KIKBOXING ORGANIZATIONS), яъни “Бутунжаҳон кикбоксинг ассосацияси ташкилоти” ташаббуси билан,   спортнинг “Кикбоксинг” тури бўйича “UZBEKISTAN OPEN – 2”  халқаро турнир ўтказилди.

Мазкур халқаро турнирда 23 давлатдан 2 мингдан зиёд спортчилар турли вазнларда иштирок этишди. Ушбу халқаро турнирда спортнинг “Кикбоксинг” тури бўйича Сурхондарё вилояти кубогида ғолиб ва совриндорлар бўлишган Ангор тумани спортчилари ҳам иштирок этишди.

Мусобақага Ангор туманидан иштирок этиш учун спортчилар, устозлари Файзуллаев Шавкат ва Файзуллаев Фурқатлар рахбарлигида тинмай мехнат қилишиб, пухта тайёргарлик кўришди.

Ангорлик спортчиларнинг бир неча ойлик мехнатлари  зое кетмади ва халқаро турнирда ўз самарасини кўрсатди.

Мазкур турнирда иштирок этишган Ангор тумани “Кикбоксинг” спортчилари фахрий 2 – ва 3 – ўрин соҳиблари бўлишга муваффақ бўлишди.

Жумладан, ўз вазн тоифаларида, Қурбонов Асадбек фахрли 2-ўрин соҳиби, Усмонов Абдулазиз, Каримов Жавоҳир ва Ўралов Асилбеклар фахрли 3-ўрин соҳиблари бўлишди, ҳамда халқаро турнир ташкилотчиларининг фахрий ёрлиқлари ва медаллари билан мукофотланишди.

Келгусида спортчиларимизни бунданда юқори марраларни эгаллашларига тилакдош бўлиб қоламиз ва уларга муваффақиятлар тилаб қоламиз.

LEAVE A RESPONSE

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan