ЎЗБЕКИСТОН

Конституция — фаровон ҳаётимиз кафолатидир!

Бугун, Жарқўрғон туманидаги “Оқтепа” ва «Гулҳовуз» маҳаллаларида Сурхондарё вилояти прокурори Садриддин Турдиев, туман ҳокими Б.Ўрақов, туман прокурори Б.Ҳайдаров, сектор раҳбарлари ва ташкилотлар мутасаддилари иштирокида “Ўзбекистон Республикасининг Конституциясига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикасининг Конституциявий қонуни лойиҳаси муҳокамасига бағишланган учрашув бўлиб ўтди.

Унда Конституцияга киритилаётган ўзгартиш ва қўшимчаларнинг мазмун-моҳияти, уларнинг мамлакатимиз тараққиёти, фуқароларимиз ҳуқуқ ва эркинлигини янада мустаҳкамлашдаги муҳим ўрни ҳақида атрофлича маълумот берилди.

Қонун лойиҳаси муҳокамасида ҳар бир фуқаро фаол иштирок этиши зарурлиги алоҳида таъкидланиб, кейинги йилларда барча соҳаларда юз бераётган ўзгариш ва янгиланишлар, Конституцияга киритилаётган ўзгартиш ва қўшимчаларнинг мазмун-моҳияти ҳақида атрофлича фикр билдирилди.

LEAVE A RESPONSE

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan