ЎЗБЕКИСТОН

Қорақалпоғистондан қозоғистонликларнинг чиқиб кетишига кўмаклашиш бўйича тезкор штаб тузилди

Ўзбекистонда фавқулодда ҳолат муносабати билан Қорақалпоғистондан чиқиб кета олмаган Қозоғистон фуқароларига ёрдам бериш бўйича тезкор штаб тузилди, дея хабар беради Ўзбекистон Республикаси ИИВ.

Вазирлик маълумотларига кўра, қозоғистонликлар ёрдам сўраб қуйидаги телефон рақамлари орқали мурожаат қилишлари мумкин: +9989 61 224 82 06, +99899 385 86 44. Телефонлар ҳафтасига 7 кун 24 соат ишлайди. Ёки Нукус шаҳри, Пушкин кўчаси, 22А-уй манзилида жойлашган штаб-квартирага тўғридан-тўғри мурожаат қилиш лозим.

Аввалроқ Қорақалпоғистонда 2 июль куни рўй берган тартибсизликлардан сўнг Ўзбекистон ва Қозоғистон ўртасидаги «Даут-ата-Тажен» назорат-ўтказиш пункти ёпилгани ҳақида хабар берилган эди. Бу Қорақалпоғистонда 3 июлдан 2 августгача давом этадиган фавқулодда ҳолат туфайли амалга оширилди.

LEAVE A RESPONSE

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan