СИЁСАТ ЎЗБЕКИСТОН

Жаҳонгир Ортиқхўжаевни сенаторликдан олиш масаласи кўриб чиқилиши мумкин

Тошкентнинг ҳокими вазифасини бажараётган Б. Рахмонов депутатларни Халқ депутатлари Тошкент шаҳар Кенгаши сессиясига чақириш ҳақида қарор қабул қилинди. Бу ҳақда собиқ депутат Расул Кушербаев ўзининг телеграм каналида ёзган.

«Депутатлар ихтиёрига Тошкент шаҳар ҳокимининг шаҳарни ижтимоий иқтисодий ривожлантириш ҳолати, 2022 йилги давлат дастури ижроси, маҳаллий бюджетнинг 2023 йилдаги қўшимча манбаларини ҳаражатларга йўналтириш ҳақидаги масалалар билан бирга очиқланмаган бошқа масалалар ҳам кўриб чиқилиши таклиф этилган.

Катта эҳтимол билан кун тартибидаги бошқа масалалар қисмида депутатлар собиқ ҳоким Жахонгир Ортиқхўжаевнинг Кенгаш раислиги, депутатлиги ва дахлсизлиги масалаларини кўриб чиқишади.

Депутатлардан соғлом ақл ва масъулият билан қарор қилишларини кутиб қоламиз» деб ёзади собиқ депутат.

LEAVE A RESPONSE

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan