ЎЗБЕКИСТОН

ДАВРА СУҲБАТИ

Маълумки мамлакатимизда “Ўзбекистон Республикасининг Конституциясига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги Конституциявий қонун лойиҳаси умумхалқ муҳокамасига қўйилган.

Муҳокамадан кейин эса ушбу масала бўйича умумхалқ референдуми ўтказилиши белгиланган.

Шу мақсадда Термиз туманлараро маъмурий суди раиси А.Абдулакимов томонидан Халқ депутатлари Термиз шаҳар Кенгаши депутатлари ва шаҳар Адлия бўлими билан ҳамкорликда 2022 йил 6 июль куни Термиз шаҳридаги “Сурхон соҳили” маҳалла фуқаролар йиғинида маҳалла фаоллари ва фуқаролари иштирокида давра суҳбати ўтказилди.

Давра суҳбатида суд раиси А.Абдулакимов иштирокчиларга “Ўзбекистон Республикасининг Референдуми тўғрисида”ги Қонуни, Референдумга оид низоларни маъмурий судлар томонидан кўриб чиқишнинг ўзига хос хусусиятлари, манфаатдор шахс тушунчаси, маъмурий судга мурожаат қилиш муддатлари ва тартиби, келиб тушган шикоятларни биринчи инстанцияда кўриб чиқиш ва ҳал қилув қарорининг ижроси тўғрисида тушунтиришлар берди.

Шунингдек, давра суҳбати сўнгида маҳалла фуқаролар йиғинидаги “Аёллар дафтари”га киритилган, хусусан эҳтиёжманд ва ижтимоий муҳофазага муҳтож бўлган, шунингдек  ногиронлиги бўлган аёлларнинг суд-ҳуқуқ масалаларига ва бошқа масалаларга оид мурожаатлари тингланиб, ҳуқуқий ёрдам ва маслаҳатлар берилди.

Анвар Абдулакимов, Термиз туманлараро маъмурий судининг раиси      

LEAVE A RESPONSE

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan