ЎЗБЕКИСТОН

Имконияти чекланганларга мўлжалланган тез ёрдам машиналари энди сирдарёликлар хизматида

ЖКореянинг Хвасон шаҳри савдо-саноат палатаси вакиллари томонидан Тиббий-ижтимоий хизматларни ривожлантириш агентлиги Сирдарё вилоят бошқармасига ногиронлар учун мўлжалланган 3 дона Hyundai тез тиббий ёрдам машинаси топширилди.

Бу Гулистон шаҳридаги Тадбиркорлар ва ҳунармандлар марказида Ўзбекистон – Корея ишбилармонлари ўртасида ўтказилаётган форум доирасида амалга оширилди.

– Тез тиббий ёрдам машинасининг афзалликлари кўп, – дейди Тиббий-ижтимоий хизматларни ривожлантириш агентлиги Сирдарё вилоят бошқармаси бошлиғи Акбархон Мирзахонов. – Биз ҳозир фойдаланаётган тез тиббий ёрдам машиналарида эса бу имконият йўқ. Бу машиналар имконияти чекланган шахслар учун мўлжалланган бўлиб, уларни бир манзилдан иккинчи манзилга олиб боришда жуда қўл келади.

LEAVE A RESPONSE

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan