СИЁСАТ ЎЗБЕКИСТОН

Шавкат Мирзиёев матбуот котиблари ҳақида тўхталиб ўтди

— У замон ўтди-кетди. Статистика ўз йўлига. Мана, деярли ҳар бир ташкилотда матбуот котиблари мавжуд. Уларга етарли шароитларни яратиб бердик. Белгиланган дастурларни ҳар бир матбуот хизмати, амалдор бажариши шарт.

Пахта бажарамиз, ғалла бажарамиз, деб ликиллаб юрадиган замон ўтиб бўлди энди. Замонавий иш услубларига ўтишимиз керак. Ёқадими-ёқмайдими замон шуни талаб қилмоқда.

Олий Мажлис палаталарининг қўшма мажлисида сўз олган Шавкат Мирзиёев раҳбарларнинг ОАВ ва интернетда тарқалаётган хабарларга ўз вақтида ечим топишни тайинлаган.

Президент ҳукумат, вазирлик, идоралар, ҳудудлар раҳбарлари оммавий ахборот воситалари, ижтимоий тармоқларда кўтарилаётган долзарб масалалар бўйича тезкор чоралар кўриши ва уларга принципиал муносабат билдириши лозимлигини айтди.