Авто бозор ЎЗБЕКИСТОН

«UzAuto Motors» автомобиллар учун шартнома тузишни яна бир неча кунга тўхтатди

4 январдан бошлаб «UzAuto Motors SAP» ҳисоб дастурий таъминотини амалга ошириш ва маҳсулот инвентаризациясини ўтказаётганлиги муносабати билан, ушбу муддатда контрактация шартномасини тузиш, барча автомобилларни топшириш ва тўловларни қабул қилиш вақтинча тўхтатилган эди.

Компания ушбу муддатни яна узайтирганини маълум қилди.

Шу муносабат билан, барча автомобилларни топшириш ва тўловларни қабул қилиш яна бир неча кунга тўхтатилади. Бундан ташқари, дастурий таъминотни ишга тушириш тадбирларининг ўтказилиши муносабати билан «UzAvtoSavdo» иловаси фаолияти ҳам вақтинча тўхтатиб турилиши мумкин.


Дастурий таъминотни янгилаш ва инвентаризация ишлари якунлангандан сўнг, контрактация шартномаларини тузиш, олдиндан тўловни қабул қилиш ва автомобилни етказиб бериш тўлиқ ҳажмда қайта тикланади.

Қайд этилишича, истеъмолчиларимизни ишонтириб айта оламизки, 2022 йил, янги йил арафасида автомобил етказиб бериш бўйича шартнома тузган ва вақтинчалик чеклов учун олдиндан тўловни амалга ошира олмаган шахслар иш қайта тикланганидан сўнг, автомобил учун олдиндан тўловни амалга ошириши мумкин. Шу билан бирга, улар томонидан автомобил етказиб бериш бўйича тузилган шартномалар ўз кучида қолади, фақат олдиндан тўлов муддати узайтирилади.

«UzAuto Motors» компанияси истеъмолчилардан юзага келган вақтинчалик ноқулайликлар учун сўрамоқда.

LEAVE A RESPONSE

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan