ЎЗБЕКИСТОН

Жорий йилда қишлоқ хўжалиги соҳасида 400 миллион долларлик 600 та лойиҳа ишга туширилади

Президент Шавкат Мирзиёев 23 январь куни пахта етиштиришни қўллаб-қувватлаш масалалари бўйича йиғилиш ўтказди.

Йиғилишда соҳадаги муаммолар муҳокама қилиниб, зарур чоралар белгиланди.

Хусусан, пахта майдонларини насос билан суғориш учун кетган электр энергияси харажатларининг 50 фоизи қоплаб берилиши қайд этилди.

Қишлоқ хўжалигидаги жорий йилги вазифаларга ҳам тўхталиб ўтилди.

Жумладан, 400 миллион долларлик 600 та лойиҳа ишга туширилиши, қўшимча 185 минг тонна сақлаш ва қайта ишлаш қувватлари ҳамда 33 та туманда агрохизмат марказлари ташкил этилиши айтилди.

Ипакчилик саноатида 3 триллион сўмликдан зиёд маҳсулот тайёрланиб, қарийб 110 миллион долларлик экспорт қилинмоқда. Лекин бу тармоқда салоҳият янада катта. Шу боис Ипакчилик ва жун саноатини ривожлантириш қўмитасига бу йил 26 минг тонна пилла, 1,3 миллион дона қоракўл териси ва 40 минг тонна жун ишлаб чиқариш вазифаси қўйилди.

LEAVE A RESPONSE

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan